Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон хаёллар

12:18 / 11.05.2022 | Шохрух | 1071

Ассалому алайкум! Мани хаёлимга хар хил ёмон нарсалар келадиган бўлди. Умуман чидаб бўлмас даражада. Умуман инсон ўғлини хаёлига келмайдиган даражада ёмон. Хаёлимни бошқара олмайман хаёл об кетиб колади. Кейнги пайтда жуда қўрқиб қолдим. Ичимдаям базида ёмон нарсалар келади. Инсонни хаёлига, қалбига шундай нарсалар келиши гунохми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: «وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيْمَانِ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча киши келиб, у зотга: «Кўнглимизга шундай нарсалар келадики, буларни айтишни жуда оғир (гуноҳ) деб биламиз», дейишди. У зот: «Ростдан ҳам шундай бўляптими?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Ана ўша айни иймондир», дедилар». 
(“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Муслим"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat