Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайпоққа масҳ тортиш ҳақида

00:00 / 06.03.2013 | eski savollar | 5729
А.Алайкум шейх хазратлари. Пайпока масх тортиш хакидаги хадисларга асослансак боладими, ва бу масалага жумхур уломолари кандай карайди. Ташакур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шавконий “Найл”да айтади: “Махси теридан бўлган пойафзал бўлиб, икки оёқни қоплаб туради. Чориқ ундан катта бўлади. Жавраб эса, чориқдан ҳам катта бўлади”.Жавраб пиймага ўхшаган нарса бўлса керак деганлар ушбу ривоятга ва унга ўхшаган бошқа ривоятларга асосланиб айтган бўлишлари керак. Шайх Абдулҳақ Деҳлавий “Ламъот”да айтади: “Жавраб махсининг устидан совуқ учун, остки махсини кирдан ва ювадиган нарсадан сақлаш учун кийиладиган махсидир”.Бу ривоят ҳам аввалгисига ўхшаб жавраб катта нарса эканини таъкидламоқда.Ва Айний айтади: “Жавраб қаттиқ совуқли шом юртлари аҳолиси киядиган нарса бўлиб, титилган жундан қилинган бўлади. Оёққа, тўпиқдан юқорисигача кийилади”.Ийзоҳнинг ҳожати бўлмаса керак. Хайрон коласан киши, агар масҳ тортиш мумкин булган пайпок пийма ва этикка ухшаган даражада калин ва купол нарса булиши керак булса, у холда нега хозирги кунда нихоятда юпка булган пайпок махсиларга масҳ тортиб юрибмиз? Ахир улар хам кадимдаги хуфф яъни махси деган нарса билан бир хил эмас-ку?! Балки, бу махсилар унча-мунча пайпоклардан хам юпкарок-ку?!Бунга тафаккур қилмаганлар ва фаросатини ишга сола олмайдиганлар ёки солмаганларгина ҳайрон бўлиши мумкин. Чунки махси чармдан бўлади, пайпоқ эса, жун ёки шунга ўхшаш чарм бўлмаган нарсадан бўлади. Шунинг учун махсига масҳ тортилади ва махси даражасига етмаган, шартларни ўзида мужассам қилмаган жаврабга масҳ тортилмайди. Мани фикримча калин ва дагал булган пайпокларга - тахоратли оёкларга кийилган булса - масҳ тортиш жоиз. Айникса, кишли кировли совук кунларда, пайпокни ечиб, оёкни ювиш очик ойдин хараж тугдиради, бу холатда уламолар калин пайпокка масҳ тортишни жоиз дейдилар.Буни сиз айтаётганингиз йўқ, жаноб “мужтаҳид”. Уни фиқҳий мазҳабларнинг ҳақийқий уламолари аввалдан айтиб қўйганлар. Ҳозиргина фуқаҳоларнинг жавраб қалин бўлиши керак деган гапларини танқид қилиб "пайпоқнинг қалин-юпқалиги ҳақида фуқаҳолар қўйган шартларнинг биронтаси суннатдан бирон асосга таянмайди, балки бу фуқаҳоларнинг ўз фикрлари" деган гапни рўкач қилаётган эдингиз. Энди нима учун шу шартни ўзингиз қўймоқдасиз?! “Хозирги замонавий уламолардан салафийликда айбланмаганларининг хам айримлари пайпокка масҳ тортишни жоизлигига фатво берганлар. Албатта улар бу билан уша кадимда колиб кетган пайпокларни эмас, балки хозирги кундаги пайпокларни назарда тутганлар. Баъзилари пайпокни пиймага ухшаган даражада булмаса хам калинрок булишини шарт килсалар, баъзилари умуман шарт килмаганлар. Мани фикримча бундай ихтилофли ва ижтиходий масалаларда бир томонлама катъий килиб, йулни кесиб, торайтириб куймаслик керак”. Демак, бу “мужтаҳид”нинг фикрича, ҳозирда тарқалган юпқа пайпоқларга масҳ тотрса бўлади, дейдиганлар асосан салафийлар экан. Аммо ўша гапни айтадиганлар ичида айрим салафий эмаслар ҳам бор экан. Яна ўша жанобнинг ижтиҳодига қараганда бу масала ихтилофли экан ва уламолар ихтилоф қилган масалада бир томонлама қатъий қилиб, йўлни кесиб қўймаслик керак экан. Аммо ихтилоф қандай экани ҳақида гап йўқ. Ҳа, уламолар ихтилоф қилган масалада икки тарафни ҳам олса бўлаверади. Аммо ўша ихтилоф кимдан содир бўлганига қаралади. Агар ихтилоф мужтаҳид ва сўзи қабул бўладиган уламолардан содир бўлсагина, бу қоида ишга тушади. Қадимда бу масала бўйича зоҳирийлардан Ибн Ҳазмга ўхшашлар жумҳурга хилоф қилган ва уларнинг хилофи ҳеч ким тарафидан эътиборга олинмаган ҳамда юқорида муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний айтганларидек, шартга тўғри келмайдиган жаврабга масҳ тортиб бўлмайди, деган ижмоъ собит бўлган.Ҳозирда ҳам худди шундай. Асосан, оз сонли кишилардан бошқа, Ибн Ҳазмнинг издошлари бўлган, мўътабар фиқҳий мазҳабларни инкор қилувчи, замонамизнинг зоҳирийлари бу масалада хилоф қилишмоқда ва уларнинг хилофининг ҳам эътибори йўқ бўлиб келмоқда. Ўтган саҳийфаларда Имом Заҳабий ва бошқа эътиборли уламоларнинг зоҳирийларга уламоларнинг муносабати ва уларнинг гапининг эътибори йўқлиги ҳақидаги гапларини келтирдик.Келаси жумлаларда “мужтаҳид” жаноблари ўзларига келиб, ўз фикрдошларини ривоятнинг зоҳирини олиб қўйишда айблашга ўтади.Лекин, ёз кунида хам юпка пайпокка хам бемалол оёкни ювмасдан масҳ тортиб юравермаслик хам керак. Ёз кунида хам юпка пайпокка бемалол масҳ тортишга жавоз берадиганларнинг сузларига кушилолмаймиз. Чамамда, улар келган ривоятларнинг шундоқ зохирини олиб қўйяптилар холос. Махси ёки жавробга масҳ тортиш аслида ечиб-кийиш хараж булгани учун, совукдан сакланиш учун рухсат сифатида берилган имконият экан, бу нарсани суистеъмол қилиб юбормаслик лозим. Шунинг учун иссиқ кунларда, имконият була туриб, юпка пайпокка масҳ тортиб юрганларни азгина мулохаза килишга, ва ибодатлари хақида ғам чекиб, эхтиёткорроқ булишга, Аллохдан қўрўишга чакирамиз. Аввалги гаплар қаёқда қ#1179;а масҳ тортишинг мумкин эмас, дея олмаймиз”.Аввалда Муҳаммад Жамолиддийн Қосимийнинг ҳам шунга ўхшаш ташвиши борлигини айтиб ўтилган эди. Демак, авваллари ислом умматининг барча мужтаҳидлари, фиқҳий мазҳабларнинг имомлари ва давомчиларига қарши чиқиб уларни билимсизликда қоралашга журъат қилишгача бориб етишнинг асосий сабаби ҳам шу экан. Одамлардан қийинчиликни кўтариш учун албатта, шу каби гап ва ишни қилиш шартмиди деган саволни кейинга суриб турайликда, “мужтаҳид”имизнинг “ижтиҳод”ини ўрганишга қайтайлик. У киши гапнинг давомида қуйидагиларни айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайпоққа масҳ тортганлари ҳақида термизийда ривоятлар келган. Бу ривоятни баъзилар заифга ҳукм килишса, баъзилар ҳасан ва саҳиҳга чикаришган. Термизийда ривоятлар келган дегани билан иш битадими? Баъзилар у деган, баъзилар бу деган деб айтиш билан иш битадими? Албатта, битмайди. Қуйида мазкур ҳадис уламолари ҳақларида ихтилоф қилишган ривоятлардан баъзисини келтирамиз.Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда ковушларига масҳ тортдилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни икки жавробга ва ковушга масҳ тортганларларини кўрдим». Ибн Можа ривоят қилган.Абу Довуд айтади: «Икки жавробга Али, Ибн Масъуд, ал-Баро, Анас, Абу Умома, Саҳл ибн Саъдлар масҳ тортганлар», деган.Термизий: «Жавробга масҳ тортиш жоизлигини Суфён ас-Саврий, Ибн Муборак, Шофеъий, Аҳмад ва Исҳоқлар айтдилар, улар: «Агар жавроб қалин бўлса, кавуши бўлмаса ҳам унга масҳ тортилаверади», деганлар», дейди.Ҳамма бу ва бунга ўхшаш жаврабга масҳ тортиш ҳақидаги ривоятларни аввалдан билиб келган. Уларга амал ҳам қилиб келган. Бу ҳақда ҳеч ким қадимда ихтилоф қилмаган. Жаврабга масҳ тортиш ҳақидаги ривоятлар борасидаги ихтилоф уларнинг ҳар бирининг кучини баҳолашда бўлган. Аммо барча уламолар бу ривоятларда зикр этилган жавраб номли оёқ кийими қалин ва у билан юришга яроқли бўлиши кераклигини шарт қилишган. Бу маънони ҳамма мазҳабларнинг фиқҳ китобларида очиқ-ойдин айтиб қўйилган. Чунки, жавраб турлича бўлган. Аввало у форс юртларидаги кишиларнинг оёқ кийими бўлган. Араб тилига унинг номи ҳам форсчадан кириб қолгани шунга далолат қилади. Форс юртлари арабистонга нисбатан совуқроқ экани маълум. Шунинг учун, жаврабни араблар форслардан олган бўлиши турган гап. Албатта, ўша пайтларда жавраблар ҳозирги пайпоқларга ўхшаш фабрикаларда ҳаммаси бир хил қалинлик ва бир хил шаклда бўлмаган. Турли одамлар тарафидан турли қалинлик ва шаклларда ясалган. Шунинг учун ҳам, уламолар улардан қай бирига масҳ тортса бўлади ва қай бирига тортиб бўлмайди деган масалани ўртаган қўйганлар ва махсининг ўрнини босадиган жаврабга масҳ тортса бўлади, ундан бошқасига тартиб бўлмайди деган ҳукмларни бир овоздан айтиб, китобларига ёзиб қўйган. “Кадимда хам ҳозирда хам айрим уламолар пайпокка масҳ тортишга рухсат беришган. Ибн Таймия, Ибн Коййимлар ва мазхаб сохиблари булган уламолар бунга рухсат беришган”. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам айрим уламолар эмас, барча уламолар жаврабга масҳ тортишга рухсат беришган. Аммо ўзини биладиганлари ҳозирги замондаги капрон ва шунга ўхшаш пайпоқларга масҳ тортишга рухсат бермаганлар. “Абу Ханифа рахматуллохи алайхининг узлари пайпокка масҳ тортганлари ханафий мазхаб китобларида келади. Авал у киши бундан катариб, кейин рухсат берганлари айтилади”. Ҳанафий мазҳабининг фуруъул фиқҳ китобларининг кўпида айнан қуйидаги иборалар келади.“Абу Ҳанийфанинг наздида икки жаврабга масҳ тортиш жоиз эмас. Фақатгина улар тери билан қопланган ёки ковушга бириктирилган бўлсагина жоиз. Чунки, одатда улар билан юриш мумкин эмас. Бас, пайтавага ўхшаб қолади. Аммо улар тери билан қопланган ёки ковушга бириктирилган бўлса, ҳалигининг (юришнинг) имкони бўлади. Бас, ўшанда иккисига масҳ тортса жоиз бўлади”.Худди шу иборалар ёки унга яқин иборалар барча мазҳабларнинг барча китобларида мавжуд.Ийзоҳнинг ҳожати бўлмаса керак.“Агар аввал рухсат бермаганлари хакида тафаккур килиб курилса хам жавроб у кадар калин ва каттик нарса булмагани ойдинлашади”. Қизиқ гап, аввалда жаврабга масҳ тортишга ким рухсат бермаган. Ҳамма мазҳабларнинг уламолари талабга жавоб берадиган жаврабга масҳ тортиш жоизлиги ҳақида ўз китобларига ёзиб қўйганлар. Муҳтарам “мужтаҳид”имиз томонидан юпқа, махисига ўхшаш сифатга эга бўлмаган жаврабларга рухсат берилмаган дейилса тўғри бўлармиди. Лекин бу зот умматнинг эъзозига сазовор бўлган буюк мужтаҳидларимизга ва уларнинг издошларига улкан туҳмат қилишга қасд қилмоқда. У ҳадисларда зикр қилинган жавраб аслида юпқа бўлган аммо аввалгилар бунга қарамасдан ўша юпқа, у қадар қалин ва қаттиқ бўлмаган жаврабга масҳ тортишга рухсат бермаганлар демоқда. Мазкур жавраб деб аталган оёқ кийимлари бор вақтда ёки унга яқин даврда яшаган, ўша жаврабларни кийиб кўрган ёки қўрганларни кўрган олимларни жоҳилликда айбламоқда. Ҳозирги бошқа халқлар чиқарган пайпоқ деб аталмиш юпқа, остидан оёқнинг ранги ҳам кўриниб турадиган нарсалар ўша вақтда ҳам бўлган демоқчи бўлмоқда. У ўзининг бу қуруқ даъвосини давом эттириб яна қуйидагиларни айтади. “Йукса, агар жавроб яъни пайпок уша вактда хам урфда пиймадек каттик ва калин нарса булганда эди, унга масҳ тортиш жоизлиги асло бахс ва ихтилофга сабаб булмасди. Жоизми ёки жоизмасми деган гап хам булмасди. Жаврабни тинмай пайпоқ дейиш ҳам одамларнинг бугунги кунда пайпоқ деб аталаётган, уламолар жумҳури унга масҳ тортиб бўлмаслигини қаттиқ таъкидлаган нарсага масҳ тортдириш иштиёқи қанчалар зўрлигини кўрсатади. Жаврабга масҳ тортиш тўғрисида ҳақиқий олимлар орасида ихтилоф бўлмаган, жоизми, жоизмасми деб биров айтмаган. Уларнинг барчаси жавраб талабга жавоб берадиган бўлса, унга масҳ тортиш жоизлигини айтганлар.Ихтилофни сиз зоҳирийлар чиқармоқдасизлар. Барча ислом уммати эътироф қилган фиқҳий мазҳабларнинг бошлиқлари ва мужтаҳидларининг иттифоқ қилган масаласига хилоф қилмоқдасизлар.Ахир кандай килиб махсига масҳ килиш жоизку, калинликда ва куполликда ундан-да кучли булган нарсага масҳ тортиш жоиз булмайди?! Шулар хакида азгина тафаккур килсангиз, кадимда хам пайпок хозирги пайпокларга якинрок нарса булгани англашилади”.Ҳеч ким қалинликда ва қўполикда махсидан кучли бўлган ойқ кийимига масҳ тортиб бўлмайди деган эмас ва демайди ҳам. Шулар ҳақида озгина ақли бор одам, озгина тафаккур қилса, ҳозирги пайпоқлар мусулмон умматининг мазҳаббошилари ва асл мужтаҳидлари масҳ тортишга рухсат беришган жавраблар бошқа нарса, ҳозирги пайпоқ деб аталаётган нарса бошқа нарса экани аён бўлади.“Хозирги уламолардан Албоний, Ибн Боз, Ибн Усаймийнлардан ташкари, Саййид Собик, Юсуф Каразовийлар ва бошкалар хам пайпокка масҳ тортишни жоиз деганлар”. Аввало муҳтарам “мужтаҳид”имизнинг бу рўйхатидаги исмлар эгаларини бугунги кун уламолари ва оддий мусулмонлари ҳақийқий олим сифатида тан оладими ёки бошқача фикрдаларми бир ўйлаб кўриш керак. Бизнинг бировга тил текизиш ниятимиз йўқлиги учун бу борада бошқа гап айтишни ўзимизга эп кўрмадик. Аммо шунда ҳам ақлни ишга солиб ўйлаб кўрилса, мусулмон умматининг бизнинг “мужтаҳид”имиз тилга олганлардан бошқа юз минглаб уламолари бугунги пайпоқ деб аталаётган оёқ кийимига масҳ тортишга рухсат бермаганлари аниқ нарса-ку! Бунга нима деб жавоб беради “мужтаҳид” жаноблари?! Бирор гапни, агар у оддий гап бўлса ҳам, айтишдан олдин ўйлаш керак. Аммо ўша гап дийнга, ибодатга, савоб ёки гуноҳга, охиратга, жаннат ва дўзахга тегишли бўлса, минг марта, милён марта ўйлаш керак. Ҳар ким ўзининг кимлигини англаши керак. Гапининг охири қаерга боришини тушуниши лозим.Шунинг учун ҳам, фиқҳий мазҳабларнинг асосчилари ва уларнинг издошлари, хусусан, ҳанафий мазҳаби уламолари эҳтиёт тарафини устун қўйганлар. Мисол учун, ушбу баҳсга сабаб бўлган, жаврабга масҳ тортиш ҳақидаги гапни олиб кўрайлик. Мусулмон уламолари жумҳури Аллоҳ таоло Қуръони Каримда таҳорат пайтида оёқни ювишни фарз қилган. Бу фарз ҳукм бўйича Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган бир нечта ривоят асосида ҳеч қандай чеклаш ёки истисно қилиб бўлмайди. Бунинг учун «масҳ ъалал хуффайн» - икки махсига масҳ тортиш масаласидаги каби саҳиҳ ҳадисларнинг узлуксиз силсиласи мавжуд бўлиши керак. Бу масала эса тавотур даражасига етгандир. Шунинг учун махсининг сифатини ўзида мужассам қилган жаврабга масх тортиш жоиз, у сифатни ўзида мужассам қилмаган жаврабга масҳ тортиш мумкин эмас дедилар. Бу ҳукмни ислом уммати гўзал равишда қабул айлаб унга минг йилда ортиқ даврда амал қилиб келмоқда. Ибн Ҳазмга ўхшаш баъзи зоҳирийларнинг хилофига ҳеч ким эътибор бермади.Ҳозирга келиб, баъзи зоҳирийлар "пайпоқнинг қалин-юпқалиги ҳақида фуқаҳолар қуйган шартларнинг биронтаси суннатдан бирон асосга таянмайди, балки бу фуқаҳоларнинг ўз фикрлари" деган мазмундаги сўзларни айтиб бугунги кундаги пайпоқларга масҳ тортса бўлади, дейишмоқда.Бундай ҳолатда мўътабар фиқҳий мазҳаблар, хусусан, ҳанафий мазҳаби бўйича эҳтиёткорлик қоидаси ишга тушади. Бир тараф махси даражасида бўлмаган жаврабга масҳ тортиб бўлмайди демоқда. Бошқа тараф эса, номи пайпоқ бўлса, масҳ тортилаверади, демоқда. Ҳар ким ўзининг гапи тўғри эканини даъво қилмоқда.Аммо мутлақ ҳақийқатни Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади ва қиёмат куни ўша илми ва адолат асосида ҳукм чиқаради. Биз баҳс қилаётган масалада қиёмат куниги ҳукм икки хил бўлади.Биринчи ҳукм, номи пайпоқ бўлса, унга масҳ тортиш жоиз деган гап тўғри деган ҳукм. Бу ҳукмга биноан номи пайпоқ бўлса, унга масҳ тортиш жоиз деган гапни айтиб, унга амал қилганлар ҳам, уни нотўғри деб махси даражасида бўлмаган жаврабга масҳ тормай, тоҳарат қилганда оёғини ювиб юрганлар ҳам нажот топадилар. Чунки, уларнинг энг асосий ибодатлардан бири бўлган намозларига футур етмаган.Иккинчи ҳукм, махси даражасида бўлмаган жаврабга масҳ тортиб бўлмайди деган гап тўғри деган ҳукм.Бу ҳукмга биноан махси даражасида бўлмаган жаврабга масҳ тормай, тоҳарат қилганда оёғини ювиб юрганлар ҳам нажот топадилар. Аммо номи пайпоқ бўлса, унга масҳ тортиш жоиз деган гапни айтиб, унга амал қилганлар хижолатда қоладилар. Чунки, уларнинг энг асосий ибодатлардан бири бўлган намозларига футур етган бўлади. Бир вақт намознинг нуқсон туфайли қабул бўлмай қолиши охиратда қанчалар даҳшат эканини ҳар бир мусулмон яхши билади.Демак, қиёмат кунидаги оқибатни ўйлаб иш қилишимиз керак. Енгил елпи гап билан турли фатволарни чиқариш билан иш битмайди, албатта.

Топ рейтинг www.uz Openstat