Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пандемия сабабли жума намозга отам қарши

14:40 / 18.08.2021 | Jurabek | 1127

Ассалому алайкум. Вазиятни тушунтиришга бироз узоқ ёзаман. Отам билан бир жойда ишлайман. Ота онамда сурункали касалликлар (давления, сахар, юрак етишмовчилиги) мавжуд. Отам намоз ўқимайдилар. 2010-йилда намоз ўқишни бошлагандим (17ёшимда). Ўша пайтларда диний оқимларни ниқоб қилиб терористик ҳаракатлар кўпайганлиги сабабли отам қаршилик қилдилар. Намоз ўқишни тўхтатдим. 13 кундан бери намоз ўқишни бошладим отамни руҳсати билан. Бугун жума намозга бордим. Отам билиб қолдилар. Излаш хизматидан ота қарши бўлса отангизга билдириб ўтирманг деган жавобни ўқидим. Пандемия сабабли отам қатъий қаршилик қиляптилар жума намозга бормаслик бўйича. Сабаб эса пандемия. Нима қилишни билмай қолдим. Жума намозга бормасдан уйда пешинни ўқисам бўладими? Ёки отамга норози қилиб жумага борайми? Аввали худодан, совид касаллигини юқтириб олгудай бўлсам уйдагиларни ҳавфга қўяман. Отам билан бир жойда ишлаймиз ва бир жойда яшаймиз. Тўғри йўл кўрсатишингизги илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ асрасин! Жумага боришга сизнинг отангизнинг рухсати шарт эмас. Шунингдек жумада юқиши мумкин бўлган касал, бозорда ҳам ва бошқа жойларда ҳам юқиши мумкин. Бунинг учун карантин қоидаларига амал қилишингиз керак. Жумани Аллоҳ фарз қилган, бандасини рози қиламан деб Аллоҳни норози қилинмайди. Қалбларини ҳисобини қилиб, бориб келинг. Яхши муомалада бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat