Ассалому алайкум! Баъзан касал бўлиб қолганимизда фалон дори яхши экан мани бутунлай тузатиб юборди, фалон доктор зўр экан мани даволади деб кўп гапирамиз. Бу ширк эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Буни айтаётганларни ҳаммаси сабаби ҳақида гапираётганларини билишади. Шунинг учун буни ширк деб бўлмайди. Агар очиқ-ойдин шифони ўшалардан деб эътиқод қилса, унга буни нотўғрилиги тушунтирилади. Гапида туриб олса, кейин ширк дейилади. Валлоҳу аълам!