Ассалому алайкум! Уй ёки машина сотиб олганда қурбонлик, қўй сўйиш динимизда борми ёки иримми?
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик деб ташриқ кунлари сўйиладиган жонлиққа айтилади. Ундан бошқа нарса қурбонлик дейилмайди. Уй олса ёки машина олса кимларгадир атаб жонлиқ сўйиш динимизда қайтарилган ишлардан. Сиз яхши ният деб қилишингиз мумкин, лекин шундай бўлиб-бўлиб динимизда бўлмаган ишлар урфга айланмоқда. Етказганига шукрона қилмоқчи бўлсангиз сўйиб ўтирмасдан қийматини садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!