Аллоуддин Мансур ҳазратларининг Қуръони Карим маънолари таржимасида "Марям" сурасидаги: "(Ей Муҳаммад) биз ёлғиз Парвардигорингизнинг амри-фармони билангина нозил бўлурмиз. Олдимиздаги (охират) хам, ортимиздаги (дунё) хам, (дунё ва охират) ўртасидаги барча иш-амаллар хам ёлғиз Унингдир. Парвардигорингиз унутгувчи емасдир. У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг Хожасидир. Бас сиз Унга ибодат қилинг ва ибодатда сабр-тоқатли бўлинг! Унинг учун бирон "тенг"ни билурмисиз? ! (Ёъқ! Билмассиз! )" (64-65 оятлар) изохида қуйидагилар ёзилган. "Ушбу икки оят Жаброил а. С. Сўзларидир. Пайғамбар алайхис-саломга бир муддат вахий келиши тўхтаб қолгандан сўнг Жаброил келганида Пайғамбар а. С. : "Нега келмай қолдин? "- деб сўраганларида, у Оллохнинг амри билан юқоридаги сўзларни айтган екан" Устоз агар шундай бўлса Қуръонда Оллохдан ўзга зотнинг, яъни Жаброил а. С. Нинг сўзлари бор бўлиб қолади-ку? Бундай бўлиши эса мумкин емас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб берганлар.