Ассалому алайкум! Ўзимизга тегишли ер майдонимиз бор, ён қўшним билан орамизда девор ўтган. Ҳозирги вақтда деворни бузиб ўзимизга тегишли бўлган қисмига 1 қават уй қурмоқчи эдик. Шу ҳолатда қўшнимнинг розилиги шартми ёки шарт эмасми? Норози бўлса деворми бузмасдан ёнидан қурса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўз ерингизда уй қуришингиз учун қўшнингизнинг изни шарт эмас. Деворни бузиш учун унинг эгасидан розилик олиш керак. Валлоҳу аълам!