Ассалому алайкум! Мен яқинда россиянинг Нижний Новгород шахрига келганман. Бу ерда намоз вақтини билиш жуда қийин экан. Интернет орқали излаб топдим. Ўша жадвал орқали ўқияпман. Лекин хар ойлик жадвални изласам хар хил вақтли жадвал чиқяпди. Масалан август ойи учун 1 ёки 3-4та вақтли жадвал чиқади. Шунда иккиланиб қоламан намозим вақтида адо бўляпдими деб. Бу ерда масжид йўқ азон эшитилмайди. Шунга қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ернинг диний идорасига бориб аниқлаштириб олинг. Суриштиринг, масжид бўлса керак фақат узоқроқдир. Ёки ўша ерда аввалдан яшовчи мусулмонлардан ҳам сўрашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!