Ассалому алайкум! Бугун бомдодга турсам вақти ўтай деб қобти. Тохорат қилиб келдим, тақвимга қарасам қуёш чиқишига 2 дақиқа қолган экан. Кейин 5-6 дақиқадан кейин ўқидим. Ниятимда қазо бўлган бомдод намозини деб бошладим. Саволим шуки тақвимдаги вақтдан қанчадан кейин қуёш тўлиқ чиқиб бўлади? Шундай холатлар бўлиб қолса нечи дақиқадан кейин ўқиш керак?
– Ва алайкум ассалом! 12 дақиқадан кейин. Валлоҳу аълам!