Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Шу Ҳадисни шархлаб берила устозлар, илтимос. Иккинчи ярмига тушуномаяпман. 1.Термизий ва Насоий келтирган ривоятда шундай дейилган: «Пайғамбаралайҳиссалом масжидда шеър айтишдан, олди-сотди қилишдан ва жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб ўтиришдан қайтардилар». «Солати Масъудий»да айтилишича, ҳадиси шарифда шундай дейилган: «Ҳар ким масжидда дунёвий сўзларни гапирса, масжид фаришталар учун бадбўйисларга тӳлиб, улар намозхонларнинг оғизлари сассиқлигига тоқат қилолмай, масжидни тарк этиб чиқиб кетадилар. Улар шунда Аллоҳ таолога илтижо қилиб: «Эй Парвардигоро, бандаларинг бизларни уйингдан ҳайдаб чиқариб юборди», деб шикоят қилишади. Аллоҳ таоло: «Узимнинг иззатим ва жалолимга қасамёд қилиб айтаманки, Мен Парвардигордирман, уларга қисиқ кўзли, бераҳм бир жамоани рӯпара қилурманки, уларни ҳам уйларидан қувиб чиқаргайлар», дейди». 2. Шайх Хазратимиз раҳматуллоҳи алайҳнинг "Хадис ва Хаёт" туркумларининг Рўза китоби Субҳи Козиб ва Субҳи Содиқ масаласидаги хадисни шарҳ қилиб ўтган еканлар (Ислом.Уз дастурида мақола чиқди шу хақида). Ундан ташқари яқиндагина бир Телеграм каналида мақола чиқди айнан субҳи Содиқ масаласи бўйича. Уша мақолада айтилишича Субҳи Содиқ тақвим бўйича уша ернинг 18° ўлчови бўганида кирар, лекин бизда кўпинча хато қилиб тақвимларда 15° олинар екан. Уша мақолада "Зикр аҳлидан сўранг", яъни сизларни ушбу мавзуга тегишли саволларга берган жавобларингизни илова қлишбти. Ўқиб манам тақвимми 18° қлиб тўғирлаб қўйдим. Айниқса Рўза ойида бу нарсага жиддий этибор бериш керак диб уқтирган екансла. Юқоридаги ҳадис шарҳидан кеб чиқиб 15° ва 18° лик тақвимни Субҳи Содиқ ва Субҳи Козибга боғлиқ жойи борми? Устозлар лекин бу масалада ман хабардор бўганимдан кейин бошқаларниям (оила азоларим, қариндошларим, дўстларим) огох қлиб, хабардор қисам кичкина ихтилофлар чиқиб қовоти. Шу юзасидан манга насихат қлила, ёки бу вазиятга қанақа ёндашиш керак аслида?! 3. Зиёдулла исмини маъноси "Аллох умрини зиёда қилиб берган бола" екан. Агар исмда "Аллох" номи бўса Зиёдуллох бўмидими?! Ёки Зиёдулла тоғрими? Укамми исми Файзулло, адамми исмлари Омонулло бу исмдаям маъно бузилиши ёқми?
– Ва алайкум ассалом! Масжид борасида ҳукм бизлар ўйлаганчалик ўта қаттиқ ҳам эмас, чоллар ўтириб олиб ғийбат қиладиган даражада кенг ҳам эмас. Иккисининг ўртаси. Биз зиммамиздагини етказиб қўйганмиз. Ким амал қилса ўзига, гапингиз ўтса гапиринг, ўтмаса мажбурламанг. Қиёматда ўзлари жавоб беришади. 18°да саҳарлик, 15°да бамдод ўқилади.
Охиридаги Ҳ ларни тушириб айтиш нотўғри. Саводсизлигимизнинг белгиси. Тўғри фикрлабсиз, тўғрилаб айтишларини билдириб қўйинг. Валлоҳу аълам!