Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бувимни ножўя ҳаракатлари

12:36 / 17.04.2021 | Qodirov Bobur | 1324

Ассалому алайкум! Бувим 81 кирди, ўтган йили амаким тўй қилди. Ўшадан кейин бир оғриб қолди сўнг 2 ойда тузалди. Ўша пайт давомида намоз ўқимадилар ҳам покланиб олинг дедик лекин кўнмади, биз билан уришдилар, ёмон сўзлар билан кейин қишда уйда ҳаммом қилиб ювининг десак қарғаниб кетди кейин аммаларим келди. Уларни ҳам уришиб ҳайдадилар, устидаги кийимини алмаштирмаганига ҳам ювинганига ҳам 8ой бўлди. Кеча куни ювитрамиз десак яна уришди. Рўза келди ювиниб олинг десак менга шундай бўлўради рўзани тутавераман деди. Намозчи десак ювинмасдан ўқийман менга мумкин деяпти. Шунга нима қилса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У ёшдаги аёллар ҳайз ва нифос кўришмайди. Шунинг учун уларга ғусл вожиб бўлмайди. кийимга нажосат текан бўлса алмаштириш шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat