- Бундай савдони фоизли дейилмайди. Балки нархни бўлиб тўлаш дейилади. Мисол учун ўша телевизорнинг нақд пулга нархи етти юз минг сўм бўлади. Насияга олмоқчи бўлган одамда бирдан тўлашнинг имкони йўқ. Шунинг учун савдогар насияга бўлса, нархи тўққиз юз минг, дейди. Харидор рози бўлади ва шартнома тузилади. Бу шаклдаги савдо тўғри. Аммо ажнабий тилдаги «кредит» сўзи ишлатилгани учун кўпчилик шубҳаланишади. Чунки «кредит» сўзи қарз маъносида ҳам ишлатилади. Яъни, бировга маълум миқдорда қарз бериб туриш. Бунда берилган қарз устига фойда олинса, рибо бўлади.