Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим жуда кўп холларда мендан нолийдилар. Норози бўлиб юришларидан жуда кўнглим хира тортади, тўғриси. Ўзлари деярли ҳар куни эрталаб эрта чиқиб кетиб хуфтон вақти келадилар. Шу сабабдан уй ташвишлари, 2нафар фарзандларимизнинг муаммоларини 80 фоиз холатдарда ўзим хал қилишимга, келажаги учун ўзим қайғуришимга тўғри келади. Ўзим яхши кўрганим, оиламда тинчлик, бахт мухити хукм суриши учун чиройли муомила қилишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, хар ой ойлигимдан 2млн сўм рўзғорга ишлатинг деб бериб, қолганини ота-онамдан қарз олиб мошина олган эдим қарзим учун бераман. 3-5 кунда қайнона-қайнотамникига чиқиб кечгача хизматларини қилиб келаман. Ўзим 5 маҳал намоз ўқийман. Турмуш ўртоғим хали намоз ўқимайдилар. Лекин "Эрини норози қилган аёлни намозлари қабул бўлмайди, токи эри ундан рози бўлмагунча" мазмунидаги хадис бор. Саволим, намозларим қабул бўлмай қўймаяпганмикин? Яна нима қилишим мумкин, намозларим қабул бўлиб, эрим мандан рози бўлиб, бахтли яшашим учун? Бугун йўқ жойдан мани индамай дазмол қилиб ўтирсам, мандан нолиб, жанжал чиқариб, намозларинг қабул бўмаяпти деб ота-онам олиб берган шкафларни синдириб кетдилар. Қандай йўл тутишгаяи хайрон қолдим....
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда ноҳақдан ғазабнок қилса дейилган. Агар сиз зиммангиздаги аёллик вазифаларини ҳаммасини ўз ўрнига қўйсангизу эрингиз барибир норози бўлса намозларингизни қабул бўлмайди дейилмайди. Қолаверса эрингизни ўзи бенамоз фосиқ экан.
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثَةٌ لَا تُجَاوِزُ صَلَاتُهُمْ آذَانَهُمُ: الْعَبْدُ الْآبِقُ حَتَّى يَرْجِعَ، وَامْرَأَةٌ بَاتَتْ وَزَوْجُهَا عَلَيْهَا سَاخِطٌ، وَإِمَامُ قَوْمٍ وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч кишининг намозлари қулоқларидан юқори кўтарилмайди: хожасидан қочган қул, токи қайтиб келмагунича, эрини (ноҳақ) ғазабнок қилган хотин ва қавми ёмон кўрган имом», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!