Ассалому алайкум! Мен дўстимга агар Аллоҳ мени жонимни олмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўришга сўз бераман дедим. Бунга ҳаракат қиламан. Буни бажаролмасликдан қўрқаман. Бу ишим ҳатоми?
– Ва алайкум ассалом! У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш сизнинг қўлингиздаги иш эмас. Нотўғри ваъда берибсиз. У зотга кўп саловат айтинг, суннатларига маҳкам бўлинг, дуоларингизда Аллоҳдан сўранг. Валлоҳу аълам!