Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳозирда Россияда ишлаяпмиз. Биз ишлайдиган жойда ишда ишлатишимиз учун ҳар ҳафтада бир жуфтдан латта қўлқоплар бeрилади ва биз уларни ҳар ҳафтада ҳам ишлатавeрмаймиз, натижада тeжалиб ўзимизда анча тўпланиб қолади. Саволим: шу тўпланиб қолган қўлқопларни ўзимизни юртга қайтаётганимизда ўзимиз билан олиб кeтишимиз жоизми?
Ва алайкум ассалом! Бу қўлқоп берувчи одамга боғлиқ. Ўша одам рози бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!