Ассалому алайкум! Биз америкада ўқиймиз. Америкада овқат ташиб кўргандим. Шундай иш қилиш тўғрими? Бироз вақтдан кейин ўзимча мумкин эмас бўлса керак деб ўйлаб бошқа иш қидириб бу ишни қилмадим. Қуйидагини далил бўлади деб ўйлаганим учун. Моида сурасида 2-оятда, бир бирингизга яхшиликда кўмаклашинг, ёмонликда иттифоқ қилманг деган мазмундаги жумла бор экан. Кейин яқинда бир дўстим машина ижарага олишга ёрдам сўраган эди, шу овқат ташиб пул топиши учун сўраганини билган холатда, йўқ демоқчи бўлдим, лекин йўқ деб ўзига айта олмай шу ишига кўмаклашиб қўйдим. Шу ишим тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром овқатларни ташиманг, уни ташишга ёрдам ҳам берманг, ҳиссангизни ҳам қўшманг. Валлоҳу аълам!