Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маъзур тутасиз , бермоқчи бўлган саволимни олдин ҳам бергандим икки марта ёзилиб кетганлиги учун такрор саволларга тушиб қолди ва жавобсиз қолдим. Саволим: Қуръони Каримнинг янги овозли дастури чиқибди. Ўзбек тилида экан. Буни эшитишликнинг савоби ва қонун қоидалари борми? Қай ҳолатда ва фақат қаерда эшитиш мумкин. Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қуръони Каримни ўқиш мумкин ҳолатларда эшитиш ҳам мумкин. Эҳтиром ила бўлиши шарт. Бу нарса қадимдан бор.