Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Бундай варақларни баъзи уламолар оёқости бўлмайдиган жойга кўмишни тавсия қилсалар, кўпчиликлари ёқиб юбориб, сўнг кулини кўмиб юбориш керак, деб айтадилар. Аммо энг яхшиси, дарсларни вараққа эмас, тахтага, яъни доскага ёзиб, кейин ўчириб юбришдир. Бир қанча мусулмон мамалкатларда, жумладан, Ливия ва Мағриб юртларида мана шу услубда Қуръон ёдлатиш бугунги кунда ҳам мавжуд. Валлоҳу аълам.