Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳга Ўзи биладиган ададича ҳамд бўлсин, мени ҳидоятга бошлади. Аммо бундан 2 йилча аввал исломни яхши билмасдим, шу ўринда муаллифлик ҳуқуқини ҳам. Абитуриентлик давримда олийгоҳга тайёрланиш учун керак бўлган китобни топа олмаганим учун ўртоғимнинг китобидан (ксерокопия қилиб) нусха кўчириб олгандим. Тарқатиш ниятим бўлмаган, фақат ўзим фойдаланганман. Аллоҳ олийгоҳга киришни насиб қилди. Энди эса қилган ишимдан пушаймонман. Ўша китоб ҳозир ҳам ўзимда. Ҳазрат, йўл кўрсатинг, нима қилай? Ёқиб юборайми ё пулини масжидга эҳсон қилайми?