Ассалому алайкум! Мен бир китобнинг электрон шаклини ўзим учун (тарқатиш мақсадида эмас) китоб қимматроқ бўлгани учун принтердан чиқариб олгандим. Муаллифлик ҳуқуқини бузмадимми деб ўйлаб ўқий олганим йўқ? Нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Агар муаллиф нусха кўчиришни ман қилган бўлса битта асл нусхасини сотиб олиб уни фақат ўзингизга электрон нусха қилиб ёки қоғозга кўчириб олсангиз жоиз. Лекин рухсатсиз кўчириб интернетга тарқатиб юборган жойлардан кўчириб олишингиз бу муаллифлик ҳуқуқларига тажовуз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!