Ассалому алайкум! Устозлар бир инсон менга Мукошафатул қулуб Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳники эмас, чунки улар Ҳадис илмини умрларини охирида ўрганишни бошлаганлар ва вафот этганлар, шунинг учун ҳам Мукошафатул қулубнинг муаллифи улар бўлмасликлари мумкин деган эҳтимол бор дедилар. Улардан қаерда ўқиган, эшитгансиз деб сўрасам, бир илмли танишим айтгандилар ва бир китобда ўқиган эдим дедилар. Шунга ўхшаш гумонлар кўп. Шу савол мени иккилантириб қўйди?
– Ва алайкум ассалом! Китоб борасида шунга ўхшаган гапни айтилган. Китоб асосан имом Ғазолийнинг Эҳё ва Бидоятул мубтадий китоблари асосида тартибланган. Валлоҳу аълам!