Ассалому алайкум! Бермоқчи бўлган савол тахорат ҳақида эди. Малумки тахорат бошида инсон ўз авратини чап қўли билан ювади. шундан сонг ўнг қўл билан юзини ювади оғзини чаяди. Бошга масх тортаётганда чап қўл ва ўнг қўлда тортса бўладими ёки бундаям фақат ўнг қўлни ишлатиш керакми? 2). Тахоратдан сўнг ўқиладиган дуолар борми? 3). Бир жойда сажда пайти оёқлар тенг холда туришлиги керак ундай бўлмаса намозни савоби камаяди деб ёзипти. 1-саждадан сўнг 2-сажда вақтида базида менда оёқларим тенг холатда бўлмайди шунинг учун намозим савоби камайяптими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Икки қўлида масҳ тортади.
2). Ҳадисда қуйдагича келади:
عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат қилса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий эса:
«Аллоҳумма ижъалний минат-таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.
3). Бунчалиги жоиз. Қасддан қилмасангиз савоби камаймайди. Валлоҳу аълам!