Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон дуоси, суннатнинг қазоси ва касса

15:23 / 16.07.2017 | Bekzod | 4849

Ассалому алайкум! 1). Намоздан олдин азон айтилгандан кейин қўлни дуода очган вақтимизда «Алхамдулиллах Вассолату Вассаламу Ала Росулиллах»деб кейин азон дуосини айтсак тўғри бўладими, бидатмасми?
2). Бомдодни масжидда жамоат билан ўқиш учун бордим. Борганимдан такбир айтилди. Фарзни ўқдик, суннатни ўқиёлмай қолдим. Бир киши қуёш чиққанидан кейин қазосини ўқинг деди. Ман ўқимадим. Савол жавобларда бомдодни суннатини ўзини ўқиёлмай қолдирса қазоси ўқилмайди, фарзниям суннатиниям ўқимаса икаласини қазоси ўқилади деб ўқигандим. Ман тўғри қилганманми?
3). Дўстларимиз билан 100$ дан 11 киши черний касса ўйнаганмиз. Кеча 10-киши олди, 11-кишига навбат келганда доллар тушиб кетса(масалан 10-кишигача 800дан 850 гача кўтарилганди)100 $ 700 бўлиб қолса оладиган одам ичидан норози бўлади. Охирги оладиган киши ўзига навбат кегунча 800.000дан ошиқ сўмни доллар қилиб берган, ўзига келганда оладиган 1000 долларини сўм қилса 7 млн бўлиб қолса ҳаммамиз учун рибо бўлиб қолмайдими? Шундай вазиятда бировни ҳаққи бировга ўтиб кетмайдими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Шунча йиллардан бери азон айтилади, дуо қилинади, лекин суннатга мувофиқ дуо қилишда камчиликлар учрайди. Азон дуосидан аввал бирор бир ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилганини эшитилмайди. Дуода саловат айтинглар деган амрларини тарк қилиб, ўзлари тарафидан ҳар хил қўшимчалар қўшиб олишади. Азон тугагач аввало саловат айтиш керак, кейин дуо қилиш керак, кейин ҳар ким ўз ҳожатини сўрашга машғул бўлиши керак. Азон айтишда ҳам камчилик ва хатоларга йўл қўйилади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَزَادَ غَيْرُ الْبُخَارِيِّ ثُمَّ صَلُّوا عَلَىَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ اللهَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Бухорийдан бошқаси: «Сўнгра менга салавот айтинглар, чунки ким менга бир салавот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн салавот айтади. Кейин менга Василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан биттасигагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Василани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган. 2). Тўғри. 3). Ҳар бирига 100дан берган бўлса 100ни олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat