Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чапақайлик

14:23 / 28.08.2021 | Abdurrahmon | 1582

Ассалому алайкум! Менинг апачам чапақайлар, лекин овқатланганда, сув ичганда ўнг қўл билан ичадилар. Ўнг томондан кийинадилар. Ёзганда ҳам ўнг қўл билан ёзадилар. Аммо пичоқ, қайчи каби нарсаларни чап қўлда ишлатадилар, чунки ўнг қўлда қийналадилар. Бугун апачамни Қайнонаси бир 4 ойлик келинчакни намозҳон оилага келин бўлиб чапақай бўлгани учун эри талоқ берганини айтибди, ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шунақа чапақайлар ўзи биздан эмас улар шайтондан деган ҳадис борлигиниям қўшиб қўйибди. Шунга апачам қаттиқ йиғлаб сиздан шунақа ҳадис бор йўқлиги ҳақида сўраб беришлигимни айтдилар. Мен унақа ҳадис йўқ, ҳадис чап қўлда айнан овқатланадиганлар ҳақида келган десам, йўқ умумий ҳолатда келган дейишябди. Шундай ҳадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Чап қўлда овқатни оғизга олиб бормаса бўлди. Имкон борича ўнг қўлда қилишга ҳаракат қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat