Ассалому алайкум! Биламизки ҳадиси қудусий – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолининг Куръон китобига киритилмаган гапи. Ҳадиси шариф – пайғамбаримиз Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг гаплари. Шу жойда савол туғилади. Пайғамбаримиз Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир гаплари ўгит ва ҳадис саналади. У киши ҳаводан олиб гапирмаганлар. Демак Аллоҳ айтган гапни айтганлар. Фарқни илмсизлигим сабабли сезмаяпман ва сиздан сўраб билиб олишни маъқул кўрдим
– Ва алайкум ассалом! Маъноси ҳам назми ҳам яъни қайси сўзларни ишлатгани Аллоҳ тарафидан бўлса оят бўлади. маъноси Аллоҳдан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Роббим шундай деб айтди” деб Аллоҳнинг сўзини келтирсалар, Қуръонга киритилмаган бўлса ҳадиси қудсий бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ билдирган нарсани Аллоҳ шундай деди деб айтмасдан ўзлари айтсалар ҳадис бўлади. Валлоҳу аълам!