Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

16:30 / 13.07.2021 | Dilshod | 1510

Ассалому алайкум! Устозимизнинг "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобларидаги: 493. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ислом ғариблик билан бошланади ва яна бошлангандаги каби ғарибликка қайтади. У икки масжид орасидан худди илон инига киргандек киради" дедилар. Муслим ривоят қилган. Ҳадисини шарҳлаб берсангиз ёки ушбу ҳадис шарҳини ўқиш мумкин бўлган китобни маслаҳат берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкдаги мақолани ҳам ўқинг. Бошқа ҳадисларда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْإِيْمَانَ لَيَأْرِزُ إِلَى الْمَدِيْنَةِ كَمَا تَأْرِزُ الْحَيَّةُ إِلَى جُحْرِهَا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, иймон Мадинага худди илон инига киргандек киради», дедилар».
Иккисини икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Қиёматга яқин қолганда бошқа тарафларда иймон йўқолиб кетса ҳам Мадинада сақланиб қолади. 

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: آخِرُ قَرْيَةٍ مِنْ قُرَى الْإِسْلَامِ خَرَابًا الْمَدِينَةُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ. وَتَقَدَّمَ فِي بَابِ الْمَسَاجِدِ فَضْلُ الْمَسَاجِدَ الثَّلَاثَةِ 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Ислом шаҳарларидан энг охири вайрон бўладигани Мадинадир», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. «Масжидлар» бобида уч масжиднинг фазли ҳақида маълумотлар ўтган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat