Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан телефонда жанжаллашаётган эдик, "3 талоқ еб қоласан ўчир" деб 3 маротаба қайтарди. Нима талоқ дедингизми уйдан хайдаганингизда ажрашаман деб бўлгансиз, яхши талоғимни хам беринг десам индамай қолдилар. Шу гаплари талоқ ўрнида ўтадими? Илтимос жавобингизни кутаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар айни "3 талоқ еб қоласан ўчир" деган гапни айтган бўлса бу билан талоқ тушмайди. Чунки эрингизни "еб қоласан" дегани талоқ қўйдим дегани эмас. Валлоҳу аълам!