Ассалому алайкум! Боғни ака сотиб олган. Ука унга тенг шерикликда қараган. Боғдан тушган маблағ ҳам тенг бўлинган. Укани боғда ҳаққи борми?
– Ва алайкум ассалом! Одатда мулк уни сотиб олган кишининг ҳаққи бўлади. Бу ерда ака сотиб олган бўлса, унинг ҳаққи бўлади. Ука боғга қандай қараганига боғлиқ. Меҳнат қилган бўлса, меҳнатига тушган маблағнинг ярмини олиши билан ҳақ олган. Боғда ҳаққи бўлмайди. Агар пул тиккан бўлса, ўша пулни харажат деб ҳисоб қилиб чиқариб қайтариб бериш керак бўлади ёки ўша миқдордаги боғнинг қисмига шерик бўлади. Шунинг учун иш бошлашдан олдин келишиб олиш керак. Валлоҳу аълам!