Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жаннатдан умид

00:00 / 21.08.2009 | eski savollar | 1891
ассаламу алейкум шайх хазратлари.ёшим 28 да.савдогарман.бўш вақтим жуда кам.лекин ўзимдан яни иймонимдан кўйним тўқ эмас.илмим кам.қуронни ўқиб маносини тушунгим келади,илм олгим келади,лекин ўргатадиган одам топа олмадим. саволим шуки агар инсон халол ризқ топса 5 вақт намозни канда қилмаса,закот,рўзани хам адо қилса.жаннатдан умид қилса бўладими?агар илм олмоқчи бўлсам қаёққа боришим керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

умид қилса бўладими?агар илм олмоқчи бўлсам қаёққа боришим керак?- Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Бир киши туяда кириб келди ва уни масжидга чўктирди. Кейин боғлади. Сўнгра:«Қай бирларинг Муҳаммад?» деди.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳузурларида ёнбошлаган ҳолда эдилар. «Манаву ёнбошлаган оқ одам», дедик.«Ибн Абдулмуттолибми?» деди.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Мен сенга жавоб бердим», дедилар.Бас, ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:«Мен сендан сўровчиман. Сенга саволни шиддатли қилувчиман. Яна ўзингга олиб юрмагин!» деди.«Истаганингни сўрайвер», дедилар.«Сенинг Роббинг ила, сендан олдингиларнинг Робби ила сўрайман, Аллоҳ сени барча одамларга юбордими?» деди.«Аллоҳумма ҳа!» дедилар. «Аллоҳ ила сендан сўрайман. Аллоҳ сенга бир кеча кундузда беш вақт намоз ўқишимизни амр қилдими?» деди.«Аллоҳумма ҳа!» дедилар.«Аллоҳ ила сендан сўрайман. Аллоҳ сенга йилига ушбу ойнинг рўзасини тутмоғимизни амр қилдими?» деди.«Аллоҳумма ҳа!» дедилар.«Аллоҳ ила сендан сўрайман. Аллоҳ сенга ушбу садақани бойларимиздан олиб камбағалларимизга тақсимлашни амр қилдими?» деди.«Аллоҳумма ҳа!» дедилар.Шунда ҳалиги киши: «Сен келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман. Мен Бани Саъд ибн Бакр(қабиласи)лик Зимом ибн Саълабаман», -деди». Бухорий ривоят қилган.Бошқа ривоятда:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизни бадавий аҳллардан бир оқил киши келиб У зотдан савол сўрашини эшитиб туришимиз қизиқтирар эди. Бас, бир куни аҳли бодиядан бир киши келди ва: «Эй, Муҳаммад! Бизга юборган элчинг бориб, сени, албатта, Аллоҳ юборганини даъво қилаётганингни, даъво қилди», деди. У зот:«Тўғри айтибди», дедилар.«Осмонни ким яратган?» - деди.«Аллоҳ!» - дедилар.«Ерни ким яратган?» - деди.«Аллоҳ!» - дедилар.«Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва уларда пайдо қилган нарсаларни пайдо қилди?» - деди.«Аллоҳ!» - дедилар.«Ундоқ бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган зот билан қасамки, сени Аллоҳ юбордими?!» - деди.«Ҳа!» - дедилар.«Сенинг элчинг бизга бир куну кечамизда беш вақт намоз фарз эканлигини даъво қилди», деди.«Тўғри айтибди», дедилар.«Сени Набий қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?»-деди.«Ҳа!» - дедилар.«Сенинг элчинг бизга молу-дунёмизда закот фарз қилинганини даъво қилди», - деди.«Тўғри айтибди», - дедилар.«Сени Набий қилиб юборган зот ила қасамки, буни Сенга Аллоҳ буюрдими?» - деди.«Ҳа!» - дедилар.«Сенинг элчинг бизга йилимизда Рамазон ойи рўзасини фарз қилинганини даъво қилди», - деди.«Тўғри айтибди», - дедилар.«Сен Набий қилиб юборган зот билан қасамки, буни Сенга Аллоҳ буюрдими?» - деди.«Ҳа!» - дедилар.«Сенинг элчинг биздан қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарз қилинганини даъво қилди», - деди.«Тўғри айтибди», - дедилар.Сўнгра у киши: «Сени ҳақ ила юборган зотга қасамки, мана шуларга зиёда ҳам қилмайман, улардан кам ҳам қилмайман»-деб қайтиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», -дедилар».Муслим ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat