Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернетда тарқалаётган хабар

00:22 / 02.09.2021 | Jasur | 1662

Ассалому алайкум! Устозлар интернетда бир матн тарқатилмоқда. Шу матнга ишонсак ва амал қилсак бӯладими? Матн қуйидагича: "Сизга бир зӯр амал ӯргатайми? Унда диққат қилинг! Хар сафар дуо қилаётганингизда албатта мана шундай чин дилдан дуо қилишни хам унутманг: "Эй роббим, мана шу дунёдаги барча мусулмонларнинг хар бирининг гунохларини ӯзинг мағфират қилгин, уларнинг хар бирларига мана шу борлиқда қанча яратганларинг мавжуд бӯлса, ана шулар миқдорича ажру-савоб ато этгин ИншаъАллох" Энди ӯзингиз ӯйлаб кӯринг, бутун дунёда 2 миллиардга яқин мусулмон мавжуд биринчидан ана шуларни гунохларини мағфират қилинишини сӯраябсиз, иккинчидан, қаранг бутун бир борлиқда Аллох қанчадан қанча нарсаларни яратган? Эххе, адоғи йӯқ, инсоннинг ақли ожиз билгани. Сиз эса хар бир мусулмон биродарингиз хаққига ана шулар миқдорича ажру-савоб сӯраябсиз. Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳамг ўшанча бўлсин», дейди" (Имом Муслим ривояти). Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Киши ўз дўсти ҳақига унинг тириклигида ҳам, мамотидан кейин ҳам дуо қилиб туриш масъулиятидадир. Ўзига нимани сўраб дуо қилса, дўстига ҳам шуни сўраб дуо қилади. Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти). Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бир яхшиликка бировни йӯллаб қӯйса унга ӯша ишни қилганчалик ажри бор" (Имом Муслим) Шунинг учун албатта ӯргатган дуоимизни албатта амалда қӯлланг, яқинларингизга хам улашинг ва савобидан бахраманд бӯлинг! Гиналарни йӯқотинг, барчани бирдек Аллох ризоси учун кечириб юборинг ва доим албатта мана шу дуони амалда қӯлланг. ИншаъАллох, хам кӯпчилик, хам ӯзингиз улкан савоб эгаси бӯласиз Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад Аллох учун сизга йетказдим, сиз хам ӯз яқинларингизга улашинг"


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуо борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган дуодан афзали бўлиши мумкин эмас. Чунки бу дуолар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломи энг яхши калом ва сарвари олам Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаводан гапирмайдиган зотнинг сўзларидир. Шудай экан, оят ва ҳадисда келган дуоларни тарғиб қилиб ёйиш керак. Сиз айтган гап билан инсон ўзининг гапини Аллоҳ ва Расули соллалоҳу алайҳи васалламнинг гапларидан афзал санагандек бўлиб қолади, Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat