Ассалому алайкум! Мен кийим кечак сохасида ишлайман яний савдо киламан. Бир мижоз ташриф буюрди ва кўп нарса харид қилди ва эртага олиб кетаман деди мен бир вахт ичида икки мижозга караяпкан эдим, эртаси куни мижозим келди ва кеча олган нарсаларини пулини берганини айтди мен эса эслолмадим пул берганини ва айтим мен эслолмаяпман берганингизни дип мижозим камерани ёқишни талаб қилди биз камерани очдик лекн у жойи камерага тушмай қолган экан. Мижозим билан муросимага бориб қолдик у пул берганман деп айтмоқда аммо бироқ бизда хар кунлик касса қилинади бизнинг хисоб бўйича кассамиза тўғри чиқти агар мижоз пул берганда кассада ортиқча пул бўлар эди. Ўртада мен олгандек тассавур бўлиб қолди. Биз 4-5 марта қайта кассани текширдик аммо пул тўғри чиқти сўнгра мижоз норози бўлиб чиқиб кетти. Мижозим пули чўнтагида бўлганини тақитлади ва берганман сизга деди мен бу пулни олган тақдиримда кассада кўп пул бўлар эди лекн у лавхани аниқ эслолмаяпман. Бу ишда нима қилишим лозим булар эди?
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳга кўра сиз ҳақсиз. Кейинги сафар ўзгаларнинг ҳақларига пухта бўлинг. Камераларингизни тўғирлаб олинг. Валлоҳу аълам!