Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, хозирги кунда бозорларда кўп учраётган холат баъзи савдогарлар харидор олиб келувчига мисол учун (чеварга ёки устага) олиб келган харидори олган моли қийматига қараб пул чиқариб беришларини таклиф қилиб ва шундай савдо қилишмоқда шундай савдо жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сотувчининг ўзи харидор топгани учун ўз фойдасидан ҳақ бериши мумкин. Аммо сотилаётган нарса устига олиб келганнинг ҳаққини ҳам қўйиб сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!