Ассалому алайкум! Эрим билан орамиз узоқлашиб кўп уришиб қоляпмиз деярли хар куни бир биримиздан совиб кетяпмиз. Олдин иноқ эдик хозир ундай эмас. Маслахат берин нима қилай қайси дуони ўқий?
– Ва алайкум ассалом! Дуо билан иш битганида эди, ҳамма дуо қилиб юраверар эди.
Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!