Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гошти ҳалол ҳайвонлар

00:00 / 25.04.2009 | eski savollar | 3069
Ассалому Алейким!!! Мен Ҳолислик сари дастурида аҳли зиммалар тогрисида ма'руза эшитдим. Аҳли зиммалар сойган гошти ҳалол ҳайвонларга руҳсат берилган дейилди ва бир оят далил келтирди "сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди'' мазмунида. Мен шу пайтгача "бисмиллоҳ"сиз сойилган ҳайвонларни эйиш мумкин эмас деб коп эшитганман. Бошқа дин вакиллари Аллоҳни номини этиб соймайди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган гап “аҳли зимма” эмас, “аҳли китоб” бўлса керак.Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо китобий, муртад ва бисмиллаҳни қасддан тарк қилувчи бўлмайди.Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун «Бисмиллаҳ»ни айтилишидан кейинги иккинчи шарт, сўювчига қўйилган, «Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт»лиги ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтайлик. Сўйювчи мусулмон бўлиши ва сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтиши шартлиги ҳаммага маълум.Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги:«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» ояти каримасига биноандир.Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши ҳам ҳаромдир.Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.Мажусий ва муртад овлаган балиқ ва чигиртка ҳалолдир. Чунки у нарсаларга «Бисмиллаҳ» айтиш шарт эмас.Уламоларимиз ҳайвон сўйиш ҳукмига оид барча ояти карима ва ҳадиси шарифларни синчклаб ўрганиб чиққанларидан кейин сиз билан бизга уларни қисқа ва тартибли равишда баён қилиб берганлар. Келаси сатрларда мазкур маълумотлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.Сўювчилар уч қисмга тақсимланади;Сўйиши ҳалол бўлганлар.Сўйиши ҳаром бўлганлар.Сўйиши ҳақида ихтилоф бўлганлар.Сўйиши ҳалол бўлганлар қуйидагилардан иборат;Мусулмон, болиғ, оқил, эркак ва намозхон сўювчилар энг афзал сўювчилар ҳисобланадилар.Сўйиши ҳаром бўлган сўювчилар қуйидагидан иборат;Аҳли китоб бўлмаган кофир, мушрик, васаний, динсиз, муртад ва зиндиқ сўювчиларнинг сўйишини еб бўлмайди.Сўйиши ҳақида ихтилоф бўлган сўювчилар қуйидагилар;1. Аҳли китоб сўювчилар.Улар яҳудий ва насоролардир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг таъбирлари ила айтилганда «Яҳудий ва Насронийларнинг сўйишлари уларнинг Таврот ва Инжилга иймон келтирганлари учун ҳалол қилингандир».Аҳли китобларнинг ўз шариатларида ҳалол деб эътиқод қиладиган бизга ҳаром қилинмаган бўлса, жоиздир. Агар Аллоҳнинг исмини айтилгани маълум бўлмаса ҳам, канисаларига ёки ийдларига атаб сўйилган бўлса ҳам. Агар насроний Масийҳнинг номи билан, яҳудий Узйарнинг номи билан сўйса, бизга ҳалол бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat