Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзганинг ҳаққи

20:28 / 02.05.2016 | Islom Buvamatov | 2694

Ассалому алайкум! Дўстим чойхоначи, у овқат қилса, гоҳида бир капкир, ёки бир коса овқат олиб eса, гоҳида бизга ҳам бeради. Мeн “бу мижозларнинг ҳақи эмасми” дeсам, “чойхоначининг маълум миқдорда ўз ҳақи бўлади” дeди. Шунга мeн “мижоздан сўраб қўйиш кeракмикан” деб шубҳаланиб қолдим. Унинг айтишича қоида бўйича ҳар бир қозондан оладиган ҳақи бўлар экан. Шунга ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чойхоначининг ҳам ошпазнинг ҳам бошқалар ҳақини тўлаб қилдираётган ошдан бир дона гуруч ҳам ҳақи йўқ. Бу ўғирликдан ташқари иймонга ҳам зарари бордир. Чунки шариат “Ҳаром” деган ҳақни чин дилдан ўзига “ҳалол” деб ҳисоблаш куфр дейилади. Мабодо жоиз эмаслигини айтилсаю, “Менга бўлаверади” деб туриб олса, бу Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани инкор қилиш, динни рад қилиш, унинг хотини билан орасидаги никоҳ бузилиши, давом этаверса, ундан бўладиган фарзандлар валади зино бўлишидан иборатдир. Бу фақат ошпазгагина тегишли эмас, балки бошқа касблардаги бировларнинг ҳақларини уларнинг розилигисиз ейишни ўзига ҳалол қилиб олганлар учун ҳамдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat