Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ucell дан ал-чироқ ҳақида батафсил

11:02 / 01.10.2022 | ?????? ¿¿¿¿¿¿ | 1072

Ассалому алайкум! Уселл ўзига кўпроқ абонентларни жалб қилиш учун Ал-чироқ иловасида ҳам аксия ўтказябди. Ўйлайманки сизлар бу илова ҳақида маълумотга эгасиз, лекин маълумот ўрнида бу иловаларни ишлаш принсиплари ҳақида айтиб ўтишни ўзимга лойиқ кўрдим. Ва кўп жойдан бу нарса (ҳалол ёки ҳаромлиги) ҳақида маълумот қидирдим, лекин тополмадим. Кўп ёшлар бу иловадан фойдаланишади, лекин ҳалол, ҳаром, макруҳ ёки мубоҳлиги тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Хуллас, бу иловадан иккита тугма болади бирини номи премиум ва кунлик, агар кунликни танласангиз, сизга 3 та мб, дақиқа ва смс ютиб олишга имконият берилади ва уччаласидан бири албатта берилади, биринчиси текин, иккинчиси ва учинчиси 200 сўм ва 300 сўм миқдор эвазига берилади. Қанақа совға чиқишини ҳеч ким билмайди . Премиум тугмасида эса, бошқачароқ, унда ҳам 3 та имконият фақат мб ва дақиқага яни, агар шу тугмадан фойдаланаман десангиз, сиз дақиқа ёки мб ни олишликни олдиндан танлайсиз ва 1-имконият 1000 сўм, 2- Си 2000 сўм, 3-Сини билмадим (ҳали бунга эҳтиёжим тушгани йўқ). Шуларни қайси бири ҳалол, бу ташқи томондан қуморга ўхшамаябди. Валлоҳи аълам. Кейин яна бошқа тугма ишлаб чиқилди, сиз қанча кўп премиум ва кунлик тугмалатдан фойдалансангиз сизни бошқа ердаги левелиз ошиб бораверади. Мисол учун у ерда 3 та левел (босқич) бор. Ва уларни тугатган фойдаланувчиларга совғалар беради. Мисол учун ҳар сафар фойдаланганизда сизни уччала левелиз тўлади ва агар биринчи левелиз тўлса, 200 сўм эвазига ҳар совғалар ютиб олишиз мумкин энг каттаси телефон, энг кичиги 1000 мб ва шу қатори 2- левел ҳам тўлиб боради, унда қимматроқ совғалар ва 300 сўм ечилади. Шунақа фунциялари бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдо молини тайин қилиш ихтиёри сотувчида бўлгани учун ёки программа ўзи танлаб бергани учун жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat