Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик

20:48 / 08.09.2021 | Doston | 1020

Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор. Касби сартарош. У хорижда ғайриддинларнинг юртида сартарошлик қилган. Мен у билан шерикчилик асосида иш қиламиз. Лекин ўйлаб қолдим. У дўстим хорижда ғайриддинларни сочини шариатда қайтарилган ҳолатларда олган ҳолатлари бўлган. Шунинг учун унинг пулида ҳаром аралашган бўлиб қолмайдими? Агар унинг пулида ҳаром бўлса у билан шерикчиликни узишим керакми? У билан шерикчиликдан топган пулимни нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни “ғайриддинларни сочини шариатда қайтарилган ҳолатларда олган” деганингиздан айнан нимани ирода қилганингизга тушунмадик. Шариат ҳаром қилган ишлардан топгани ҳам ҳаром бўлади. Агар қиладиган ишининг кўпи шариатга мувофиқ бўлмаса, у билан муомала қилманг. Агар ишининг бир қисми шундай бўлса, дўстингизнинг ҳамма пули ҳаром бўлмайди. У билан шерикчилик қилсангиз бўлади. Албатта унга насиҳат қилиб, ўша ишларни қилмаслиги кераклигини тушунтиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat