Ассалому алайкум! Бир инсон ароқ жаннатнинг шароби, шунинг учун бу дунёда ҳаром қилинган деди. Шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! Жаннатда ҳам ичганда инсонни хурсанд қилувчи ичимликлар бўлади. Лекин уларни бу дунёдаги маст қилувчи ичимликларга солиштирмаслик керак. Аллоҳ таоло у ичимликларни сифатини баён қилиб
لَا يُصَدَّعُونَ عَنْهَا وَلَا يُنزِفُونَ
19. Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
Жаннатийлар у шаробдан таъсирланиб, бошлари ҳам оғримайди, маст бўлиб, довдирамайдилар ҳам. (“Воқеъа” сураси). Валлоҳу аълам!