Ассалому алайкум! “Фотиҳа сурасидан кейин “амийн” деган сўзни овоз чиқариб айтса намоз бузилади” деб ўқидим. Бу ерда овоз чиқариб деганда қандай даражадалигини тушунтириб берсангизлар. Чунки мен ҳар доим “амийн”ни ёнимдаги одам эшитадиган даражада айтаман. Бу ҳолатда намоз бузиладими? Мен фақат “амийн”ни эмас, ният, сано дуоси, тасмия, рукъудаги ва сажда тасбеҳларини ҳам шу даражада айтаман. Бу ишим хатоми?
Ва алайкум ассалом! “Фотиҳа сурасидан кейин “амийн” деган сўзни овоз чиқариб айтса намоз бузилади” деган гап нотўғри. “Амийн”ни айтиш суннат бўлиб, бунда ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Уни жаҳрий айтиш афзалми ёки махфий айтиш афзалми хусусида ихтилоф бор. Ҳанафий мазҳабида махфий айтиш афзал. Валлоҳу аълам.