Ассалому алайкум! Муслималар учун шариат доирасидан чиқмаган холда исломий салон очиш мумкинми? Масалан юз парвариши учун ниқоблар, соч парвариши учун ниқоблар, муслима келинлар учун либослар, қўлга хина чизиш. Шу каби нарсаларни йўлга қўйган холда очиш мумкинми? Бундан топилган пул халол буладими?
– Ва алайкум ассалом! Аслида сиз айтгандек қилинса жоиз. Сиз салонда шариатга мувофиқ ҳолатда шариатга мувофиқ нарсаларни ишлатинг, сизни олдингиздан чиққанларидан кейин шариатга амал қилишни айтиб туринг. Валлоҳу аълам!