Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандларимга дам солиш

14:08 / 13.10.2017 | Дилшод | 34794

Ассалому алайкум! Менинг бир қизим ва 2 ўғлим бор. Нимагалигини билмиману болларим жуда инжиқ, кўп йиғлашади. Ўзим билганимча дам солиб тураман. Дам солганда нималарга эътибор бериб туриш керак ва қандай сураларни ўқиш керак? Масжидга оборсам домла дам солятиб телефоннини чуқилаб ўтирибди. 1-2 жойга обордим вазият шунга ўхшаш, кунглим тўлмади, негадир ихлоси йўқдай. Ҳамалари ҳам бундай эмас албатта.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Энг афзали ўзингиз билган сураларни ихлос билан ўқиб дам солишингиздир. Албатта ҳеч ким сизни фарзандингизга сиз каби меҳрибон бўлолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларга қуйидаги дуоларни ҳам ўқиганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммаҳ. Мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ. Ва мин кулли айнин лааммаҳ» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар. Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоққа паноҳ тилар эди», деганлари «Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди», деганларидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat