Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон заифлиги

15:29 / 11.09.2021 | Person Personality | 1282

Ассалому алайкум! Ман жудаям қийин ҳолатдаман қалбим заифлашиб қотиб қолган иймоним сустлашган шу дарддан ҳалос бўмоқчиман намозларими тўла тўкис адо этомаяман. Аллоҳи зикр қилмай қўйдим истиғфор этаман дийман лекин азгина айтиб яна тўхтаб қоламан. Илтмос шу ҳолатимга нима қилиш кераклигим ҳақида маслаҳат берин, қанақа амалларни қилишим керак ёки қалб юмшатиш дуолари борми? Беш вақт намозим билан бирга нафл намозларими ўқирдим ҳижобга истаб кириб тажвид илимини ўрганиб Қуръон ҳатм қилардим ҳозир ҳеч бири манда йўқ сизлардан ёрдам сўраб ёздим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тақво қилинг, Ўзидан сўранг. Иймонни мустаҳкамлаш учун, ақийда илмини яхшилаб ўрганиш ва ибодатларни вақтида адо этиш лозим. Доим қуйидаги ривоятда келган дуони ўқиб юринг:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси:
«Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар:
1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб айтиши мумкинлиги.
3. Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.
4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб бориши кераклиги.
5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб юриш зарурлиги. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat