Ассалому алайкум! Мeн ҳар душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутаман. Биринчи саволим; Шу ҳафтанинг икки кунида рамазон рўзасини қазосини ният қилиб тутсам бўладими ёки бир ой узмасдан тутиш кeракми? Иккинчи савол; Мeнга каффорат вожиб бўлмайдими? Мeн ўша қолирган пайитларимда диндан умуман хабарим бўлмаган.
Ва алайкум ассалом! Душанба ва пайшанба кунларги нафлларнинг ўрнига қазо рўзаларни тутиш керак. Агар аввалги рўзаларни тутмаган бўлсангиз бир кунига бир кундан тутиб берасиз. Агар рўза тутиб, қасддан очиб юбрган бўлсангиз 60 кун пайдар-пай каффорат тутишингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!