Ассалому алайкум! Сахих хадисда айтилишича бир бирига қарши қилич кўтарган икки мумин мусулмон бўлса бири иккинчисини ўлдирса хам иккисини жойи жаханнамда, ўлдирган одамники маълум лекин ўлдирилган инсон хам ўлмаганида у ўлдириши мумкин деган маънодага хадис билан Али розиАллоҳу анху бир тараф, Муовия ибн Суфён ва Оиша онамиз розиАллоҳу анхумлар бошқа тараф бўлиб курашишган экан. Буни юқоридаги хадис билан қандай боғлаймиз?
– Ва алайкум ассалом! Сиз боғлашга ҳаракат ҳам қилманг ўйлаб ҳам ўтирманг. Сиз билан биз ўша вақтда бўлиб ўша фитналарда қилич кўтаришимиздан Аллоҳ сақлабдими, энди у ҳақида ёзишдан қаламимизни ҳам кўтаришини Аллоҳдан сўрашимиз керак. Ҳаддимиз бўлмаган нарсада бош қотиришимиз умрни зое кетказиш ҳисобланади. Чунки қиёматда Муовия розияллоҳу анҳу ва Оиша оналаримиз қилган у ишдан сиз ҳам биз ҳам сўралмаймиз. Улар ҳақида Аллоҳ таоло Ўзининг каломидаги «Аллоҳ улардан рози бўлди...», «...улар ҳам Ундан рози бўлдилар» деган оятининг ўзи кифоя қилади. Валлоҳу аълам!