Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имоми Шофеъий хақларидаги хадис

12:28 / 11 февраль | Ахли Сунна Вал Жаммоа | 271

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хадис боракан. Абдулмуттолиб уруғидан бир одам чиқади, дунёни илмга тўлдиради деган. Шу хадис хақида малумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу маънода ҳадислар келган, аммо уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан имом Шофеъий ҳақларида деган жойи йўқ. 

روي عن أبي هريرة عن النبي محمد أنه قال: «اللهم اهد قريشاً فإن عالمها يملأ طباق الأرض علماً، اللهم كما أذقتهم عذاباً فأذقهم نوالاً»، ودعا بها ثلاث مرات، قال عبد الملك بن محمد أبو نعيم: هذه الصفة لا تنطبق إلا على الشافعي رضيَ الله عنه.[113] وقيل: فأجمعت الأمة على أن هذا في الشافعي رضيَ الله عنه، فما خرج من قريش فقيهٌ وإمامٌ يبلغ علمُه جميعَ البلادِ والأكنافِ والأطرافِ، يمناً وحجازاً وشاماً وعراقاً والثغور وخراسان وما وراء النهر إلا الشافعي رضيَ الله عنه.[114]
وروي عن الإمام أحمد بن حنبل أنه قال: إذا سئلت عن مسألة لا أعرف فيها خبراً، قلت فيها بقول الشافعي رضيَ الله عنه، لأنه إمامٌ عالمٌ من قريش، وقد رُوي عن النبي صلَّى الله عليه وسلَّم أنه قال: «عالم قريش يملأ الأرض علماً».[113]
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳим қурайшни ҳидоят қил, чунки ундан чиққан олим ер юзини илмга тўлдиради” деб уч марта дуо қилганлар. Абдулмалик ибн Муҳаммад Абу Нуъайм бу ҳадисда келган сифатлар Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳга мувофиқ келади – деганлар. Бу уммат бу ҳадисда Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга ишора бор деб ижмо қилганлар. Чунки қурайшдан у киши каби етук олим, фақиҳ имом чиқмаган. Унинг илми кўп жойга етадиган даражада бўлган. У киши каби илми таралган олим қуройшдан бошқа чиқмаган дейилган. аҳмад ибн Ҳанбал “Агар мендан ўзи билмаган масала ҳақида сўралсам Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларини айтаман, чунки у киши қуройшдан бўлган олим, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Қурайшлик бир олим ерни илмга тўлдиради” деган ҳадис ривоят қилинган” деганлар. Бу нарса “Табақоти Шофеъий” ва “Тўрт имомнинг мартабалари” китобларида ҳам ривоят қилинган. Абу Нуъайм ва Хатиб Бағдодийлар ҳам шунга ўхшаш ривоят қилтиришган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat