Ассалому алайкум! Онам ҳанафий мазҳабига кўра қуёшнинг ҳолатига кўра намоз ўқийдилар. Жадвалга қарамайдилар. Хуфтонга жуда чарчаб қолябман сал аввалроқ ўқиб ухлаб қолябман дедилар. Буни нотўғрилигини, эркаклардан аввал ва тенг намоз ўқилмаслигини аксинча жадвалда кўрсатилган вақтидан 10 15 минутча кейинроқ ўқилишини тушунтиришга ҳаракат қилганим сари онамни жаҳллари чиқиб далил сўраганларида ҳеч нарса деёлмадим. Балки ўзим хато гапирдиммикин. Чунки эрим айтилган вақтидан 10 минутча кечроқ Ўқинг деб. Онажонимни ҳафа қилишни ҳоҳламасдим.
– Ва алайкум ассалом! “эркаклардан аввал ва тенг намоз ўқилмасин” деган гап шариатимизда йўқ. Тўғри тақвим сотиб олиб беринг ва ўша тақвимдаги намоз вақтлари кирса ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам!