- Ва алайкум ассалом! Ўша киши қайта ўқийди. Қоида : Бир фарзни ўқиётганга бошқа фарзни ўқувчи, нафл ўқиётганга фарз ўқувчи, қазо ўқиётганга адо(ўша намозни ўз вақтида ўқиётган) ўқувчи, соҳиби узрга соғлом, тажвиди бўлмаганга тажвиди бори иқтидо қилиши жоиз эмас. Иқтидо қилса ҳам намози адо бўлмай қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!