Ассалому алайкум! Аёлим 2та фарзандимни ҳам туғишда қийналиб, кисерва билан туғилган. Яна фарзанд кўрмаслик учун спирал қўйдирмоқчи. “Бу мумкин эмас” десам, фарзандларини боқолмасликдан эмас, соғлигидан қўрқиб қўйдирмоқчи. Шунга нима маслаҳат берасизлар?
Ваалайкум ассалом! Кесар амалиёти билан туғиш қўрқинчли эмас. Тўрт ва бештагача фарзандларини Кесар кесиш билан туққан аёллар ҳам кўп. Соғлиги жойига келгунича сақланиб туришларига шаръан рухсат бор. Валлоҳу аълам.