Ассалому алайкум! Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун ўзини ватанидан бориши керакми ёки чет элда ўқиётган ишлаётган бўлсачи, у ердан ҳаж ибодатини ўша ердан нари бориб ҳам бажарса бўладими? Бир кишидан сўрасак бўлаверади биздан кетиш қиммат қаердан бўлса ҳам амалга оширса бўлади дейишди. Бир киши эса уни аксини айтдилар?
– Ва алайкум ассалом! Зиммасига ҳаж фарз бўлган одам кечиктирмасдан қаердан бўлса ҳам борса бўлди. Фақат ўзи яшаб турган жойдан қилади деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!