Ассалому алайкум! Устоз менинг касбим ўқитувчи мен ойлик маошимдан закот беришим керакми агар керак бўлса қанча муддатда бир закот бериш керак ҳар ойдами ёки йилда бир маротаба бериладими?
– Ва алайкум ассалом! Закотни ҳар йили ўзгариб турадиган нисоби бўлади. Бу йил 34 милион деб белгиланди. Яъни ишлатилмасдан турган ёки тижоратда айланиб турган ёки тижорат мақсадида олиб қўйилган сотса пул бўладиган буюмларини ҳаммасини ҳисобласа 34 милиондан кўп пули бўлса ва ўша пул бир йилдан бери турган бўлса ўша одамга бир йилда бир марта закот бериши фарз бўлади. Сизда шунча пул ёки нисоб бўлса ва бир йил бўлган бўлса ўша қирқдан бирини закотга ажратасиз. Агар бунча бўлмаса закот шарт эмас. Валлоҳу аълам!